Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" сафарда "Каттақўрғон"га мағлуб бўлди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Учрашув ўз ниҳоясига етди

Ўзбекистон кубоги "G" гуруҳининг илк учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Сурхон клуби сафарда "Каттақўрғон" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, мезбон жамоа 31, 63 ва 73-дақиқаларда 3 та гол уриб, фақни йириклаштирган эди, лекин "Сурхон" 86 ва 89-дақиқаларда Чинеду ҳамда Сарвар Абдуҳамидовнинг голлари эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

"Каттақўрғон"нинг голларига эса Ислом Шарипов, Даврон Анваров ва Иззатилла Абдулҳақов муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ