Ўзбекистон кубоги. Табатадзе дубль қилган баҳсда "Навбаҳор" "Сурхон"ни енгиб, ярим финал масаласини ҳал қилди
Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида икки голга ҳам Тома Табатадзе муаллифлик қилди. У дастлаб пенальтидан унумли фойдаланди. Кейин эса Абдуманноповнинг узатмасини голга айлантирди.
Шу тариқа, наманганликлар ярим финалга йўл олди. "Сурхон" эса 1/4 финалда ўз юришини тўхтатди.
Фикрлар