Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги ўйинни ўтказмай туриб Осиё Кубогига йўлланма олди

Айни пайтда Фаластин - Филиппин ўртасида Осиё Кубоги саралаш баҳси ўтказилмоқда. Учрашув ҳали якунлангани йўқ. Аммо Фаластин 4:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Ушбу натижа туфайли Ўзбекистон ва Таиланд Осиё кубогига йўлланма олди. Гарчи бугун ўзаро ўйин ўтказиши ҳамда унда қайд этиладиган натижадан қатъий назар.

Чунки финал босқичига 1-ўринни эгаллаганлар ва 6 та гуруҳдаги энг яхши 2-ўринни олган 5 жамоа чиқар эди. Филиппин бугунги ўйинга қадар 4 очкога эга эди. Ўзбекистон, Таиланд, Қирғизистон, Тожикистон, Гонконг, Ҳиндистон каби термалар муддатидан аввал Осиё Кубогиги йўл олди.

Шу тариқа, Тожикистон илк бор Осиё Кубогида иштирок этадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!