Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида қайси давлатларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябр ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Сречко Катанец бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида 13 октябрь куни Вьетнам, 16 октябрь куни эса Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

13 октябрь
Ўзбекистон - Вьетнам

16 октябрь
Хитой - Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!