Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси "Нефтчи"да (Фото)

Жамоалар иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда. Давралар оралиғида клублар таркибни кучайтиришга жиддий эътибор қаратган.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз сафига Фозил Мусаевни қўшиб олди. Ярим ҳимоячи бу мавсумни "Металлург"га бошлаганди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси биринчи даврадан сўнг бекободликлар билан хайрлашиб, фарғоналиклар сафига қўшилди.

Фозил Мусаев "Нефтчи" таркибида "Локомотив"га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Клуб матбуот хизмати ҳали футболчининг трансферини эълон қилмади.

photo_2022-07-21_19-46-37

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!