Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси “Навбаҳор”га ўтмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Наманганда давом эттиришга яқин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, БААнинг “Ал Дафра” клубида тўп тепган Игорь Сергеев “Навбаҳор” аъзосига айланиши кутилмоқда. Ҳужумчи тез орада “лочинлар” сафига қўшилиши мумкин.

Сергеевнинг БААдаги ишлари якунига етдими?

Маълумот ўрнида, футболчининг “Ал Дафра” клуби билан шартномаси якунига етган ва эркин агентга айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!