Ўзбекистон миллий терма жамоаси яшил рангли либосда ҳаракат қилмоқда (ФОТО)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши бугунги ўртоқлик ўйинини яшил формада ўтказмоқда. Бу терма жамоамизнинг учинчи расмий либоси ҳисобланади.
Аслида, яшил форма Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янгилик эмас. Эсингизда бўлса, 1996 йилги Осиё Кубогида миллий терма жамоамиз яшил формада ўйнаган.
Ўз вақтида МТЖ қизил ва сариқ либосларда ҳам ҳаракат қилган.
Ҳозирча Таиланд – Ўзбекистон учрашувида ҳисоб очилмади – 0:0.
Фикрлар