Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Арманистонга қарши ўйини ўтказиладими? - ЎФА матбуот хизматидан жавоб

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Аммо бир неча кун аввал ФИФА Осиёдаги мундиал саралаш баҳслари қолдирилганини эълон қилди.

Бош жамоамиз март ойида Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади. 26 март куни Арманистон терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади. Бу учрашув қолдирилиши мумкинми? деган савол билан "SPORTS.uz ҳафтаси" кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевга мурожаат қилдик.

- Бу ўйин ҳали қолдирилмади. Музокаралар давом этмоқда. Мазкур ўртоқлик учрашуви Тошкентда бўлади. Фақат Арманистон ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда бу беллашувнинг ўтказилиш эҳтимоли бор, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!