Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Бир неча кун аввал, ЎФA Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қарорга келгани борасида хабар берди. Унга кўра, словениялик мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул кўрилган.

Томонлар билан оғзаки келишувга эришган. Сречко Катанец музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилганди.

Бугун тунда 00:30да хорижлик мутахассис Тошкентга келади. Эртадан эса, ЎФА вакиллари билан учрашади.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, музокара ижобий якунланса, 20 август куни Катанец иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши мумкин. Агарда келишув чузилса, матбуот анжуманининг санаси ҳам ўзгаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/08/2021 23:27
Илоҳим шу братни қадамлари қутлуғ келсин ва МТЖмиз ўз тариҳида биринчи бор ЖЧ га чиқсин. Биз ҳам.катта футболдан баҳра олайлик.