Ўзбекистон ММА терма жамоаси вакиллари Хамзат Чимаев ва Роберт Уиттакер жанги олдидан ўз тахминларини билдиришди!
26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтувчи "UFC 308" турнирининг 2-марказий жанги Хамзат Чимаев ва Роберт Уиттакер жангига оид сўровноманинг 2-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу сафар ушбу жанг борасида айни вақтда Тошкентдаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ММА терма жамоаси вакиллари ўз фикрларини билдирди.
Отабек Мусаев - Ўзбекистон ММА ассоциацияси мутасаддиси
- Жангнинг дастлабки қисми Чимаев учун аталган бўлади. Агар, у 1-2 раундда жанг тақдирини ҳал қилмаса, устунлик Уиттакер томонига ўтиб кетади. Катта эҳтимол билан очколар ҳисобида Уиттакер ғалаба қозониб кетиши мумкин. Бу жангда яққол фаворитни кўрмаяпман. Имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим.
Рашид Субхонов - мураббий
- Кўпчилик Чимаевнинг имкониятини юқори баҳолаяпти, лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Роберт Уиттакер оддий жангчи эмас. У Чимаевдан кўра, кўп йўлни босиб қўйган. Тажриба юқори ва ҳар томонлама мукаммал жангчи саналади. Агар, Хамзат Чимаевнинг "хайп"ини янада ошириш учун нималардир амалга оширилмаган бўлса, бу жангда Уиттакер очколар ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки Чимаевнинг кардиосида муаммолар бор ва у борини дастлабки раундларга қаратади. Имкониятлар 55/45 Уиттакер!
Муродилло Облақулов -мураббий
- Тўғри, Роберт Уиттакер зўр жангчи. Бироқ, бу жангда Чимаевнинг имконияти жуда юқори. Менимча Уиттакер қанчалик кучли бўлмасин, у Чимаев учун қулай рақиб. Жанг муддатидан аввал Чимаевнинг "сабмишн" орқали ғалабаси билан якунланади. Имкониятлар 70/30 Чимаев.
Аҳлиддин Хаджаев - терма жамоа вакили (-97 кг)
- Бу жангда Чимаев хеч қандай қийинчиликсиз ғалабага эришади. Камару Усманни "партер"га торта олган Чимаев Уиттакерни шунчаки яксон қилади. 1-раундда "ухлатади". Имкониятлар 100/0
Ҳумоюдддин Мухторов - терма жамоа вакили (+97 кг)
- Роберт Уиттакернинг "стойка"си кучли деб биламан. Лекин Чимаев унга имкони бермайди. Уиттакерни энг гуллаган пайти ўтди деб ўйлайман. Чимаевга дош беролмаса керак. Жанг муддатидан аввал якунланади. Имкониятлар 80/20 Чимаев.
Фаррухбек Ибрагимов - терма жамоа вакили (-83,9 кг)
Асилбек Маҳамматжонов - терма жамоа вакили (- 88 кг)
- Бу жанг тўлиқ давом этмаслиги аниқ. Узоғи билан 2-раундда Хамзат Чимаев бўғиш услуби билан финиш қилади. Имкониятлар 100/0.
Шерзод Алламберганов - терма жамоа вакили (74,8 кг 18-20 ёш)
- Бу жангда Ҳамзат Чимаев ғалаба қозонади. Жанг тўлиқ давом этмайди. Чимаев муддатидан аввал ғалабани қўлга киритади. Имкониятлар 70/30!
Акромжон Суюнбоев - терма жамоа вакили (-83,9 кг)
- Бу жангда Роберт Уиттакерни ғалабасига кўпроқ ишонаман. Тўғри, Чимаевнинг кураши зўр. Лекин Уиттакерни "тэйк-даун"лардан ҳимояси кучли. Робига Чимаевнинг кураши ўтмайди. Раунддан-раундга Чимаев пасайиб бораверади. Чунки унинг кардиосида муаммолар бор. Хуллас, очколарга кўра Уиттакер ғалаба қозонади. Имкониятлар 60/40 Уиттакер.
Амирхон Акбаров - терма жамоа вакили (-65,8 кг)
- Қизиқарли жанг бўлади. Чимаев учун энг оғир рақиб деб биламан. Тўғри, Чимаев бу жангда нисбатан устунроқ. Аммо, ғалаба қозониш осон бўлмайди. Менимча очколарга кўра яъни, "партер"даги назорат эвазига Чимаев ғалабани қўлга киритса керак. Имкониятлар 60/40
Шукрулло Юлдашев - терма жамоа вакили (52,2 кг, 18-20 ёш)
- Жанг муддатидан аввал якунланади. Чимаев 1-раунднинг охирида бўғиб қўяди. Мабодо 2-раундга ўтса, техник нокаут билан ғалаба қозонади. Имкониятлар 80/20.
Абдураҳмон Ҳайитхонов - терма жамоа вакили (-61,2 кг, 18-20 ёш)
- Жанг қизиқарли кечади. Ҳар иккиси учун ҳам қийин бўлади. Чимаев курашда зўр. Уиттакер "стойка"да яхши ҳаракат қилади. Менимча жанг муддатидан аввал якунлданади. Хамзат Чимаев 2-раундда бўғиб қўйса керак. Имкониятлар 70/30 Чимаев!
Қодиров Исломбек - терма жамоа вакили (-97 кг)
- Иккиси ҳам кучли жангчилар. Лекин Хамзат Чимаев бу жангда муддатидан аввал ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Имкониятлар 60/40
Шоҳжахон Темиров - терма жамоа вакили (57 кг, 18-20 ёш)
- Қизиқарли жанг бўлади. Чимаевга осон бўлади, деб ўйламайман. Бироқ, у барибир жангда ғалаба қозонади. Имкониятлар 60/40.
Фикрлар