Ўзбекистон МТЖ Ар-Риёдда коронавирусга тест топширди. Натижа қандай? - Терма жамоа шифокори маълумот берди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини ўтказиш учун Саудия Арабистонига етиб борди. Ушбу мамлакат марказлашган саралаш баҳсларига мезбонлик қилади.

Tecno

Вадим Абрамов шогирдлари Ар-Риёдда коронавирусга тест топширди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида бу ҳақда маълум қилди.

Мана, Ар-Риёдга ҳам етиб келдик. Кеча, ушбу йиғинга йиғилганимиздан буён бешинчи маротаба коронавирусга тест топширдик; барчада натижалар “negative”, - деди Аброр Пирриев.

photo_2021-06-02_15-22-12

Бош жамоамиз илк беллашувни 7 июнь куни бошлайди. Шу куни ҳамюртларимиз Сингапур билан ўйнайди.

"ЖЧ-2022" саралаш босқичи. D гуруҳи

7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00

11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00

15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 ўйиндан сўнг гуруҳда Саудия Арабистондан кейинги 2-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!