Ўзбекистон МТЖ февралда Дубайда йиғин ташкил етади. Режада ўртоқлик ўйини ҳам бор
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи саралаш босқичи “Д” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини егаллаб турганидан хабарингиз бор.
2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Aбрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.
Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз феврал ойида БAAда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган едик.
Бош жамоамиз 18-24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил етади. Мазкур йиғин доирасида Беларус терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Ўйин 23 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар