Ўзбекистон МТЖ жойлашган гуруҳда вазият қандай? (Турнир жадвали)
Жаҳон чемпионати "D" гуруҳида саралаш баҳслари ўтказилди. Марказлашган ҳолда ташкил этилан беллашувда мебозлар Сингапур билан куч синашди. Саудияликлар охирги ўн дақиқаликда 3 бор дарвозани ишғол этиб, муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса аввалги учрашувдаги голлар шоусидан сўнг бу гал эҳтиёткорликка асосланиб ҳаракат қилди. Натижада Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган ягона гол вакилларимизга қимматли ғалабани тақдим этди.
Ўз навбатида Одил Аҳмедов иккинчи тайм охирларида пенальтидан фойдалана олмади. Акс ҳолда учрашувнинг сўнгги қисми биз учун таҳликали ўтмасди.
Ўйинлардан сўнг Саудия Арабистони пешқадамликни сақлаб қолди. Абрамов шогирдлари ҳам уларни қувишда давом этмоқда. Гуруҳдаги барча масала охирги турда ҳал этилади.
Қуйида гуруҳимизда айни пайт юзага келган ҳолат билан танишишингиз мумкин:
№ |
Жамоалар |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
Т-Ф |
О |
1 |
Саудия Арабистони |
7 |
5 |
2 |
0 |
19-4 |
17 |
2 |
Ўзбекистон |
7 |
5 |
0 |
2 |
18-6 |
15 |
3 |
Фаластин |
7 |
2 |
1 |
4 |
7-10 |
7 |
4 |
Сингапур |
8 |
2 |
1 |
5 |
7-22 |
7 |
5 |
Яман |
7 |
1 |
2 |
4 |
6-15 |
5 |
Ҳамюртларимиз 15 июнь куни Саудия Арабистонига қарши саф тортади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.
Фикрлар