Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабида австралиялик мутахассис ҳам бўлади
Ҳозиргина Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унга кўра Эктор Купернинг бўшаб қолган ўрнини ҳали совуб улгурмасидан "Бунёдкор" устози Вадим Абрамов эгаллади.
ЎФА матбуот хизмати терма жамоа мураббийлар штабидан кимлар ўрин олишини маълум қилди. Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.
Фикрлар