Ўзбекистон МТЖ Осиёда 15-ўринни эгаллади
Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам навбатдаги мундиал армонга айланди.
Вакилларимиз охирги турда Саудия Арабистонидан 3:0 ҳисобида енгилиб, кейинги босқичга чиқа олмади. Илк бор шу босқичнинг ўзида юришни тўхтатдик.
Алам қиладигани энг яхши иккинчи ўриндаги беш жамоа қаторига ҳам кира олмадик. Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар, Япония, БАА, Жанубий Корея ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллади. Хитой, Уммон, Ироқ, Вьетнам, Ливан эса энг яхши иккинчи ўриндаги беш жамоа сифатида саралашдаги юришни давом эттирадиган бўлди. Тожикистон, Ўзбекистон ва Қувайт иккинчи ўринни эгаллашига қарамай, мусобақа билан хайрлашди.
Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари жаҳон чемпионати саралаши Осиё қитъасида 15-ўринни эгаллади.
Фикрлар
Milliy jamoa oynerkan disa yurek ogriydigan bob qoldi.
Biror marta xursand bolmadim faqat asabni yedi.
Faqat BOKS korish kerak boldi.
Keyin amal kursida otirganlar yaqinlarizzi faqat futbolga tiqmey,MMA BOKSga tiqiylar futboldan iflos qollarizni oliylar