Ўзбекистон МТЖ қачон Adidas ва Nike каби машҳур компаниялар экипировкаларидан фойдаланади?

ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.

– Aссалому алайкум, миллий терма жамоамиз либосини ўзгартиришнинг иложиси борми? Масалан, PumaAdidasNike компаниялари билан шартнома тузилишини истардик… (ssuxrob3753)

– Биз айни вақтда Германиянинг Jako компанияси билан 2018 – 2021 йилларга тузилган амалдаги шартнома асосида ҳамкорлик қиляпмиз. Шу билан бирга дунёнинг етакчи спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг фаолиятини ҳам кузатиб бормоқдамиз. Jako билан шартномамиз якунига етгач, кейинги босқич ҳақида ўйлаймиз. Агар ушбу компания бизнинг терма жамоаларимизга хос, янгиланган, сифатли ҳамда чиройли формаларни таклиф эта олса, биз ҳамкорликни давом эттирамиз. Акс ҳолда, албатта бошқа таклифларни ҳам ўрганиб чиқишга тайёрмиз. Бу ҳам бир рақобат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
22/04/2020 07:23
Холи кӯп қовун пишаркин унгача
Dastan Uteuliev
22/04/2020 00:34
Формани кийип уйнай олмайдиган футболчилардан, формасиз уйнайдига жайдари футболчилар яхши