Ўзбекистон МТЖ учинчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ютқазди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларидан ўрин олган 3-назорат учрашувини ўтказди. Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига қарши майдонга тушган Абрамов шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
"Кончилар" сафида голларга Сзоке, Океухи ҳамда Филипенко муаллифлик қилди. Дастлаб, жарима майдонимиздаги саросимали вазиятдан фойдаланган Сзоке ҳисобни очган бўлса, дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Океухи ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. "Кончилар"нинг иккинчи голини иккинчи таймда Филипенко киритди.
Шу тариқа, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ Дубай йиғинидан ўрин олган 3-назорат ўйинида йирик ҳисобда ютқазди. Аввалроқ, "оқ бўрилар" "Зенит" билан ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, Иордания МТЖ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, "Шахтёр" таркибидаги легионеримиз Шаҳзодбек Убайдуллаев иккинчи таймда майдонга тушди.
Фикрлар