Ўзбекистон МТЖнинг Арманистонга қарши ўртоқлик, Яман билан расмий ўйини қачон ўтказилади? - Вадим Абрамовдан жавоб

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган беллашувларга тайёргарлик кўриш учун март ойида ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирганди. Аммо коронавирус туфайли 26 март куни Тошкентда ўтиши белгиланган Арманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ҳамда мундиал саралашидан ўрин олган Яманга қарши 31 март кунги беллашув қолдирилди.

SPORTS.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан интервью ташкил этди. Шунда мутахассис ушбу баҳслар қачон ўтказилиши борасида маълум қилди.

7661574170871

Мураббийнинг айтишича, режадаги Арманистон ва Яман терма жамоаларига қарши учрашувларни мос равишда июнь ойининг тўртинчи ва тўққизинчи кунларига кўчирилганини, лекин барибир ҳаммаси умумий вазиятнинг қандай тус олишига боғлиқ эканлигини билдирди. Халқаро саҳнадаги ўйинларни қачондан бошлаб ўтказишни ФИФА ҳал этиши, шундан сўнг ОФК бу масалада бир тўхтамга келиши кераклигини билдирди.

Интервьюнинг тўлиқ кўринишини қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин>>>>>.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!