Ўзбекистон МТЖнинг "ЖЧ-2022" саралаш ўйинларини юртимиздаги иккита телеканал намойиш этади. Улар қайсилар?
Яна бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари бошланади.
Саудияда ўтадиган марказлашган турнирда Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувларни юртимиздаги иккита телеканал "Спорт ТВ" ва "Узрепорт ТВ" намойиш этади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида хабар берди.
- Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги учрашувлар шу вақтга қадар "Спорт ТВ" орқали намойиш этиб келинган. Бир неча кун аввал бу борада ҳам тарихий бир иш бўлди, ЎФА Саудияда ўтадиган "ЖЧ-2022" саралаш учрашувларини намойиш қилиш ҳуқуқини ҳам "Спорт ТВ" учун, ҳам "УзРепорт" учун тақдим этди. Энди футбол мухлисларида ҳал қилувчи уч учрашувни исталган телеканалда томоша қилиш имконияти мавжуд. Энди рақобат бу фронтда ҳам давом этади ва бундан, албатта, футбол ютади, - деди Диёр Имомхўжаев.
"ЖЧ-2022" саралаш босқичи. D гуруҳи
7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00
11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00
15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.
Ўзбекистон миллий жамоаси 5 ўйиндан сўнг гуруҳда Саудия Арабистондан кейинги 2-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.
Фикрлар