Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи маълум. ЎФА хорижлик мутахассис билан оғзаки келишувга эришди
Хабарингиз бор, ЎФA томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
Ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул топилди.
Хабарда айтилишича, ЎФA ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.
Маълумот учун, словениялик мутахассис фаолияти давомида Словения, БАА ва Ироқ терма жамоаларини бошқарган ва Словенияни тарихда илк бор ЖЧга олиб чиққан.
Фикрлар
Bu safar ham yana chuqurga qarab ketamiz. To'masvoylarni o'ldirish kerak, keyin yahshi buladi.