Ўзбекистон ОФК тасарруфидаги муҳим тадбирга мезбонлик қилади

Сўнгги пайтларда ОФК томонидан юртимизга кўплаб нуфузли турнирлар ҳамда қитъа миқиёсидаги халқаро тадбирлар мезбонлиги топширилмоқда. Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари юртимиз қитъа миқёсидаги яна бир муҳим тадбирга мезбонлик қилади. ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ҳамда бош котибларининг илк бор ўтказиладиган конференциясини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ОФК вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ташкил этилган учрашувда юртимиз футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қитъа миқёсида қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар эътироф этилди. Футболни қўллаб-қувватлаш, йирик футбол тадбирларига мезбонлик қилиш борасидаги давлат сиёсати юксак баҳоланди.

эрматов ўфа1_1

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ОФК раҳбарлари ва бош котибларининг навбатдаги конференциясини ўтказиш келгусида йирик тадбирларга мезбонлик қилиш йўлида улкан тажриба ва имконият беришини, уни юқори савияда ташкил этиш бўйича барча ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлади.

Учрашув давомида мазкур йирик тадбирга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди ва олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!