Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонгконгни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари бронза медалларини қўлга киритди!

Осиё ўйинлари доирасидаги 3-ўрин учун бўлган Ўзбекистон - Гонгконг баҳси якунланди ва унда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бронза медалларига эга чиқди.

Биринчи бўлим сўнгида Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, 49 ва 59-дақиқаларда Ҳусаин Норчаев гол уриб, дублни расмийлаштирди. 74-дақиқада эса Алибек Давронов ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари турнирдаги иштирокини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Суюнов Шерзод
07/10/2023 17:39
Баракалла йигитлар!