
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Корея Республикасига мағлуб бўлди
Ўзбекистон У-23 терма жамоаси халқаро ўртоқлик турнири доирасида Корея Республикасига қарши майдонга тушди. Мазкур баҳс рақиб жамоанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз сафида Хислат Ҳалилов 40-дақиқада ҳакам томонидан четлатилди.
Вакилларимизнинг ягона голига Рустам Турдимуродов (90+3) муаллифлик қилди.
Жамоамизнинг бошланғич таркиби:
12. Отабек Боймуродов
2. Иззатилло Пўлатов
3. Отабек Аҳадов
6. Жаҳонгир Ўрозов
7. Пўлатхўжа Холдорхонов
10. Беҳруз Асқаров (с)
15. Диёр Ортиқбоев
16. Асадбек Раҳимжонов
17. Нодир Абдураззаков
20. Маҳмуд Маҳамаджонов
22. Ҳислат Халилов
Захира: Сайётов, Неманов, Абдумажидов, Утамуродов, Аҳроров, Мустафоқулов, Сойипов, Тўплиев, Раҳматуллаев, Рўзиев, Мавлонқулов, Турдимуродов.
Фикрлар