Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мисрлик тенгқурларига қарши ўйинга тайёргарликни бошлади. Таркиб билан танишинг

Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин 12 июнга қадар давом этади. Йиғин давомида терма жамоамиз Миср олимпия терма жамоасига қарши Андижон ва Наманганда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Терма жамоамиз аъзолари Тошкентдаги "Ramada" меҳмонхонасида яшаб, "Бунёдкор" академияси машғулот майдонида машғулот олиб боришади. Мураббийлар штаби Тошкентдаги йиғинга қуйидаги 27 нафар футболчини жалб қилди:
 
Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон "Насаф"
Ҳамроев Умиджон "Пахтакор"
Неъматов Абдувоҳид "Насаф"
Зиёвутдинов Низомитдин АГМК
 
Ҳимоячилар:
Саитов Дилшод "Насаф"
Кобилов Ислом "Бунёдкор"
Ғофуров Ҳусниддин "Сурхон"  
Алижонов Илҳом "Истиқлол"
Алиқулов Ҳусниддин "Насаф"
Рустамов Ойбек "Қўқон-1912"
Юлдашев Иброҳим "Металлург" 
Салимов Алишер "Пахтакор"
 
Ярим ҳимоячилар:
Муҳитдинов Шароф "Насаф"
Ғаниев Азиз "Насаф"
Исмоилов Аброрбек "Сурхон" 
Абдуллаев Абдулла "Бунёдкор"
Тўхтасинов Нурилло "Бунёдкор"
Амонов Азизбек "Локомотив"
Бозоров Ойбек "Насаф"
Қодирқулов Санжар "Бунёдкор" 
Собиржонов Асад "Бухоро"
Жалолиддинов Жасур "Бунёдкор" 
Ғуломов Аббос "Навбаҳор"
 
Ҳужумчилар:
Абдухолиқов Бобур "Насаф"
Мираҳмадов Миржаҳон "Бунёдкор"
Умаров Шаҳбоз АГМК 
Абдураҳмонов Шоҳруҳ "Динамо"
 
"Насаф" футболчиси Ислом Кенжабоев ҳам йиғинга чақирилганди. Аммо у жароҳати сабабли йиғинда қатнаша олмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Behzod Aliev
05/06/2019 20:39
Андижонда футболчиларимизга омад
&
Surxon turon
05/06/2019 18:11
Яхши таркиб манимча
abdugani sattarob
27/05/2019 11:06
Урунов остон йукми
&
Akbar Ali
27/05/2019 11:30
Oston MTJ ga chaqirilgan. Kuper chaqiribti
&
Zulfiqarov Husanboy
27/05/2019 11:54
Zo'ku rostanmi?
&
Akbar Ali
27/05/2019 16:24
Xa rostan