Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади
Ads
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Мураббийлар штаби мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида, майдондаги машғулотлардан ташқари тренажер залларида ҳам машғулотлар олиб борилди. Кеча олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунига етди.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов йиғиндан кейин терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси асосини шаклланитирш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича мураббийлар ҳисоботи тингланди ҳамда келгуси режалар ҳақида гаплашилди.

Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун январь ойида яна бир йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин 4-25 январь кунлари ўтказилиб, йиғин давомида олимпия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида иш олиб борилади.