Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро турнирдаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда БААда бўлиб турибди. Чунки ушбу мамлакатда халқаро турнир ўтказилмоқда.
Мазкур турнирда қатнашаётган Любинко Друлович шогирдлари бугун иккин ўйинни ўтказишди ва дуранг қайд этишди. Иорданиялик тенгқурлари билан куч синашган вакилларимиз 1:1 ҳисобини қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз. илк учрашувда Ироқ билан 3:3 ҳисобидаги дурангга эришишганди.
Ўзбекистон – Иордания 1:1
Голлар: Жасур Яхшибоев пенальти 40 - Муҳаммад Исом Саид 53
Фикрлар