Ўзбекистон Осиё чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритди
Ўзбекистон велотрек терма жамоаси Филиппинда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида яхши натижалар қайд этмоқда ва медаллар сонини яна тўрттага кўпайтирди — битта олтин, битта кумуш ва икки бронза.
Катталар ўртасида очколар бўйича пойгада ғолиб чиққан Нафосат Қозиева жамоага олтин медални тақдим этди.
Ўсмирлар ўртасидаги медисон йўналишида Екатерина Макарочкина ва Надежда Бартенёва дуэти кумуш медални қўлга киритди.
Ўсмирлар ўртасидаги очколар бўйича пойгада юқори натижалар кўрсатган Шоислом Шоакмалов ҳамда Гулҳаё Сатторова бронза медали соҳибларига айланди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик велопойгачилар қитъа биринчилигида барқарор натижаларни намойиш этишда давом этиб, халқаро майдондаги юксак тайёргарлиги ва рақобатбардошлигини тасдиқламоқда.
Фикрлар