Ўзбекистон Осиё мамлакатлари ичида илк маротаба от спорти бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади

Жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтимизда жойлашган "Аллюр" от спорти клуби конкур бўйича “FEI World Jumping Challenge” халқаро турнирининг финал босқичига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишича, Халқаро от спорти федерацияси ушбу мусобақани ўтказиш учун Эквадор, Португалия ва бошқа бир қатор давлатлар орасида Ўзбекистон номзодини маъқул кўрган.

Қайд этиш лозим, FEI World Jumping Challenge турнири 2001 йилдан буён ўтказиб келинади. Дастлаб, ушбу мусобақанинг финал босқичлари фақат Европа мамлакатларида ўтказиб келинган. Фақатгина 2008 ва 2009 йилларда ушбу мусобақага Америка минтақаси мезбонлик қилган бўлса, 2014 ва 2016, 2017 йилларда Африкага “кўчиб” ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!