Ўзбекистон Осиёда биринчи: 17 ўзбек клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди
ОФК футбол клубларини лицензиялаш натижаларини эълон қилди ҳамда 2023/24 мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритди.
Лига лицензиялаш учун 25 та клубни жалб қилди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Мос равишда Қатарнинг 17 та ва Саудия Арабистонининг 16 та клуби лицензиялашга жалб этилганди.
Лицензия учун даъвогарлардан Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу билан биз Осиёда энг яхши натижани қайд этдик. Бир йил аввал 12 та клубимиз бунга муваффақ бўлганди. Мос равишда Қатарнинг 15 та, Амирликларнинг 13 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди.
ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Андижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар