Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев IBSA спорт директорини қабул қилди

Хабарингиз бор 23-24 сентябрь кунлари пойтахтимиз Парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига мезбонлик қилди.

Тошкентдаги мусобақага юқори мартабали шахслар ҳам ташриф буюришди. Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев Халқаро кўзи ожислар спорти ассоциацияси (IBSA) спорт директори Тардос Жейнос ҳамда Осиё ва Океания спорт комиссари Жеёнг Гисикни қабул қилди. Юқори даражадаги учрашув давомида томонлар ўзаро фикр алмашишди ва келажак режаларни биргаликда муҳокама қилишди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мартабали меҳмонлар суҳбат давомида Тошкент Гран-приси борасида илиқ таассуротда эканликларини баён қилишди. Томонлар келажакда Ўзбекистонда бу каби мусобақаларни янада кўпроқ ўтказиш бўйича келишиб олишди.

Учрашув сўнггида Мухторхон Тошхўжаев Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!