Ўзбекистон Про-лигаси. 21 турдан сўнг тўпурарлар жадвали қандай кўриниш олган? (фото)
Про-лигада 21-тур учрашувлари якунига етганидан хабарингиз бор. Мазкур турдан сўнг ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар рўйхатини тақдим этди.
Унга кўра, жадвалда 17 та гол урган "Бухоро" футболчиси Рўзимбой Аҳмедов етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи поғоналар 14 гол киритишга муваффақ бўлган "Хоразм" ўйинчиси Рокки Марчиано ҳамда "Турон" аъзоси Хумоюн Муртазоевга насиб этган.
Шунингдек, 9 тадан гол уришга муваффақ бўлган Муҳриддин Зоиров ("Шўртан"), Шаҳзод Бешимов ("Хоразм") ва Шаҳбоз Эркинов ("Андижон") жадвалдан ўрин эгаллаган.
Марҳамат, қуйида жадвал билан батафсил танишишингиз мумкин.
Фикрлар