Ўзбекистон Про-лигаси. "Андижон" супер натижа қайд этмоқда

"Андижон" жамоаси бу мавсум Про-лига баҳсларида ажойиб кўрсаткич билан пешқадамлик қилмоқда. Айни пайтда ортда қолган 18 турдан сўнг Виктор Кумиков шогирдлари 43 очко билан етакчи бўлиб турибди. 

Эътиборлиси, "бургутлар" кетма-кет 7 ўйиндан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда. Охирги марта клубдан "Янгиер" жамоаси очко тортиб олишга муваффақ бўлган. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. 

Шунингдек, андижонликлар 15 беллашувдан бери ютқазмасдан келяпти. Сўнгги бор жамоа 3-турда "Хоразм"га йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг ўтказилган 15 та ўйинда 12 ғалаба ва 3 дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Nosirov
17/09/2022 18:04
"Андижон "да энди уйинчилари бир бирини яхши тушиниб олишди, энди тезликка бир оз кушиш керак
Muhammadyusuf Ergashboev
17/09/2022 14:05
Olg'a ANDIJON
араббаевич давлат
17/09/2022 13:30
Андижоннни супер лигада кутаяпмиз.