Ўзбекистон қизлар терма жамоаси CAFA U-15 Girls халқаро мусобақасида иштирок этади

 

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси шу йилнинг 27–29 август кунлари Тожикистоннинг Ғиссор шаҳрида бўлиб ўтадиган CAFA U-15 Girls халқаро мусобақасида иштирок этади.

Мазкур турнирда Ўзбекистон U-15 қизлар терма жамоаси билан биргаликда мезбон Тожикистон Эрон ва Қирғизистон қизлар термаси қатнашади.  Бош мураббий Карима Йўлдошева бўлажак мусобақага 17 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Азиза Давлатова, Ойсара Суюнова;

Ҳимоячилар: Ильвина Камалиева, Марина Косникова, Севара Нуруллаева, Ситора Пирназарова, Ўғилой Сайдуллаева, Амина Шодиева, Маржона Тўраева;

Ярим ҳимоячилар: Жасмина Абдуғаниева, Альбина Бобоқулова, Диёра Эркинова, Диёра Жўрабоева, Шаҳризода Зайнитдинова.

Ҳужумчилар: Тожинисо Рашидова, Рушана Тошпулатова, Шаҳнозабону Юсупова.

Қуйида мусобақа тақвими билан қуйида танишиш мумкин. Барча учрашувлар Ғиссор шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

27 август, якшанба

19:00 Эрон – Қирғизистон

22:00 Тожикистон – Ўзбекистон

28 август, душанба

19:00 Қирғизистон – Ўзбекистон

22:00 Эрон – Тожикистон

29 август, сешанба

19:00 Ўзбекистон – Эрон

22:00 Тожикистон – Қирғизистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!