Ўзбекистон шахматчилари учун янги мукофот пули миқдори белгиланди
Ўзбекистон шахматчиларига бериладиган пул мукофотлари миқдори оширилди. Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори қуйидагича бўлади:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар):
олтин — 200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари — 880 млн сўм эди);
кумуш — 100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари — 440 млн сўм эди);
бронза — 50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари — 220 млн сўм эди).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар):
олтин — 20 минг доллар;
кумуш — 10 минг доллар;
бронза — 5 минг доллар.
ФИДЕ таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:
олтин — 15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари — 132 млн сўм эди);
кумуш — 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари — 66 млн сўм эди);
бронза — 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари — 33 млн сўм эди).
ФИДЕ таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:
олтин — 10 минг доллар (бунгача БҲМнинг 70 баравари — 30 млн 800 минг сўм эди);
кумуш — 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 35 баравари — 15 млн 400 минг сўм эди);
бронза — 2,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 17,5 баравари — 7 млн 700 минг сўм эди).
Халқаро гроссмейстер унвонини олганларга — 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 100 баравари — 44 млн сўм эди).

Фикрлар