Ўзбекистон суперкубогини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилнди

27-фервал куни Ўзбекистон Суперкубогида Суперлига амалдаги чемпиони “Пахтакор” ва Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” баҳс олиб боради. Учрашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Шунингдек, учрашувда ВАР тизимидан фойдаланилади.

Қайд этиш жоиз, Акобирхўжа Шукуруллаев фаолияти давомида Суперлига ва кубок 49 учрашувида бош ҳакам сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон Суперкубоги
27-феврал, якшанба

"ПАХТАКОР" – "НАСАФ"

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
ВАР ассистент: Рустам Лутфуллин
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!