Ўзбекистон Суперлигаси. "Олимпик" сафарда "Навбаҳор"дан очко тортиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Олимпиячилар" сафида ягона голни Муҳаммадқодир Ҳамралиев киритди. Мезбонларнинг голига Жамшид Искандеров муаллифлик қилди. У жарима зарбасидан ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" очколари сонини 44 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 3-поғонадан жой эгаллаган.

"Олимпик" ҳисобида 29 очко мавжуд бўлиб, клуб сўнгги 8-поғонани банд этган.

  • Суперлига
  • 23-тур

Навбаҳор

  • Жамшид Искандеров 86'
1 : 1

25/10/2022 18:30

Олимпик

  • Муҳаммадқодир Ҳамралиев 42'

  • 90+8'

    Ўйин якунланди. "Навбаҳор" - "Олимпик" - 1:1.

  • 95'

    Уххх! "Олимпик"да яхши вазият юзага келган эди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    ГООООООООООООЛ! Искандеров ҳисобни тенглаштирди. У жарима зарбасидан тўпни дарвозага киритиб қўйди.

  • 82'

    Наманганликлар сафида Станислав Андрев ўрнига Асадбек Жўрабоев майдонга  тушди.

  • 78'

    Саидазамат Мирсаидов сариқ карточка олди.

  • 74'

    Аҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Аммо ҳакам бу вазият пенальтига арзимайди, деб ҳисоблади.

  • 71'

    Азим Аҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 68'

    Бабаян шогирдлари секин-асталик билан устунликни ўз қўлига олмоқда.

  • 66'

    "Лочинлар" ҳисобни тенглаштириш учун шошилмоқда.

  • 63'

    Энди Кападзе ўзгаришларга қўл урди. Тоиров, Содиқов ва Турдалиев майдонга тушди. Улар Одилов, Турсунов ва Иброҳимов ўрнига баҳсни якунлаб қўяди.

  • 61'

    Майдон эгалари сафида ўзгариш. Диёр Туропов ва Нурилло Тўхтасинов ўрнига Дониёр Абдуманнопов ҳамда Азим Аҳмедов майдонга тушди.

  • 58'

    Учрашув давом этади. Ҳаммаси жойида.

  • 56'

    Майдонда жиддий тўқнашув бўлди. Икки томондан ҳам футболчилар жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 55'

    Муҳаммадазиз Иброҳимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Марушич қулай имкониятдан гол ура олмади.

  • 50'

    Диёр Туропов боши билан дарвозага зарба берди. Лекин унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 49'

    Болтабоев ҳаводан тўпни меҳмонлар дарвозасига йўллади. Аммо Абдунабиев ўз ўрнида.

  • 48'

    Пўлатхўжа Холдорхонов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:1, олдинда Тимур Кападзе шогирдлари.

  • 45'

    Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 43'

    ГОООООООООЛ! "Олимпик" учрашувда ҳисобни очди. Муҳаммадқодир Ҳамралиев жарима зарбасидан сўнг узатиб берилган тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.

  • 40'

    Туроповнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 38'

    Болтабоев ажойиб рейд уюштириб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бироқ посбон хавфни бартараф этди.

  • 36'

    Меҳмонлар таркибида мажбурий ўзгариш юз бериб, жароҳат олган Отабек Жўрақўзиев ўрнига Темур Мамасидиқов майдонга тушди.

  • 33'

    Болтабоевнинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.

  • 32'

    Жўрақўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 30'

    Искандеровнинг зарбаси рақибга тегиб, тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Бу вазиятда офсайд ҳам борлиги қайд этилди.

  • 27'

    Станислав Андреевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 25'

    Кападзе ўз жамоасини олға боришга ундамоқда.

  • 23'

    "Олимпик" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 20'

    Майдон марказида Отабек Жўрақўзиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 18'

    Туроповнинг кучли зарбасини Ҳамидулло Абдунабиев  қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 17'

    "Лочинлар" тўпни ўзида назорат қилиб турибди.

  • 14'

    "Олимпиячилар" кучли прессинг қилиб, рақибга босим уюштирмоқда.

  • 10'

    Жияновнинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

  • 7'

    Икки жамоа ҳам устунликни ўз қўлига олишга интилмоқда.

  • 4'

    Ўйин шиддатли тарзда бошланди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!