Ўзбекистон Суперлигаси. Қуйи поғоналардаги жамоалар ўртасидаги баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобда зафар қучди

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майдон эгалари сафида голларга Ҳошимов, Исмоилов, Тўраев ва Абдуллажонов муаллифлик қилди. Самарқандликларнинг ягона голи Григалашвили номига қайд этилди. 

Шу тариқа, фарғоналиклар очколари сонини 22 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 8-поғонани банд этган.

"Динамо" ҳисобида 8 очко мавжуд бўлиб, клуб сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
18/09/2022 20:56
Ғийбатчи лар бошланглар.
Shukurullo Ahmadaliev
18/09/2022 20:53
Нефтчи галаба муборак