Ўзбекистон Суперлигаси. Супер голлар, кескин курашлар ва тактик кураш ёхуд "йил ўйини"да ғолиб номи аниқланмади

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Мезбонларнинг голи Жамшид Искандеров номига қайд этилди. Меҳмонларнинг голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, наманганликлар очколарини 33 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.  "Шерлар" эса 32 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 

  • Суперлига
  • 17-тур

Навбаҳор

  • Жамшид Искандеров 47'
1 : 1

28/08/2022 19:00

Пахтакор

  • Ҳожиакбар Алижонов 52'

  • 90+4'

    Учрашув тугади. Якуний ҳисоб - 1:1. 

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Мезбонлар сафида ўзгаришлар рўй бермоқда. Жамшид Искандеров ва Асадбек Собиржонов ўрнига Азим Аҳмедов ҳамда Мирлан Мурзаев майдонга тушди.

  • 84'

    "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми ноаниқ узатма сабаб бесамар кетди. 

  • 80'

    Жамшид Болтабоевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Искандеровни бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Қувватов қайтариб қолди.

  • 75'

    Ухххх! Марушич чиройли рейдидан сўнг тўпни қулай жойда турган Искандеровга етказиб берди. Жамшиднинг яқин нуқтадан берган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.

  • 73'

    Ўткир Юсупов жамоасини яққол голдан сақлаб қолди.

  • 71'

    "Пахтакор"да яна бир ўзгариш. Мартинович ўрнига Аббос Файзуллаев баҳсни якунлаб қўяди.

  • 68'

    "Навбаҳор"нинг яна бир ўта хавфли ҳужумини ҳимоячилар қайтариб қолди. 

  • 66'

    "Пахтакор"да ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўрнига Достон Ҳамдамов ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Дониёр Абдуманнопов қанотдан меҳмонлар ҳимоясини ёриб кирди. Унинг охирида берган пасини пойтахт клуби ҳимоячилари қайтариб юборди. 

  • 63'

    "Шерлар" рақибга босим уюштирмоқда. 

  • 61'

    Алижонов қанотдан кескин узатма амалга оширди. "Навбаҳор" ҳимоячилари хавфни бартараф этди. 

  • 59'

    "Пахтакор" қанотдан яна бир ҳужум юзага келтирди. Аммо меҳмонлар футболчиси вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 57'

    Учрашув темпи шунчаки фантастик даражада. 

  • 55'

    "Шерлар" тўпни ўзида яхши сақламоқда.

  • 52'

    ГОООООООООООЛ! Искандеровнинг голига Алижонов муносиб жавоб қайтарди. У узоқдан дарвозанинг ўткир бурчагига тўпни "михлаб" қўйди.

  • 50'

    "Пахтакор" футболчилари голдан сўнг ҳужумга ўтмоқда.

  • 47'

    ГОООООООООООЛ! Жамшид Искандеров жарима майдони ташқарисидан супер зарбаси эвазига ҳисобни очди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

     

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунига етди. Учрашувда ҳозирча ҳисоб очилмади.

  • 45'

    Учрашув биринчи бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Уххххх! Марушичнинг ажойиб зарбасини Қувватов бартараф этди.

  • 44'

    Ҳаммаси жойида. Қўл билан ўйин йўқ, деб топилди.

  • 43'

    Санжар Қувватов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. У ўз жарима майдони ташқарисида қўли билан ўйнагани борасида тортишув бўлмоқда.

  • 42'

    Майдон эгаларидан яна бир хавфли ҳужум. Аммо якуний зарба наманганликлар учун қониқарсиз бўлди.

  • 40'

    "Навбаҳор" сафида ўзгариш. Касьян ўз ўрнини Зоран Марушичга бўшатиб берди.

  • 36'

    Мезбонларнинг хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужуми Касьяннинг ноаниқ паси сабаб бесамар кетди.

  • 34'

    Тошкентликлар энди тўпга эгалик қиляпти.

  • 31'

    Футболчилар бироз қўпол ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳакам ҳозирча карточкалардан фойдаланмади.

  • 29'

    Ҳожиакбар Алижонов оёқнинг ташқи қисми билан рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди. Аммо "шерлар"да гол урадиган футболчи топилмади. 

  • 26'

    Уххххх! Сайфиев бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Банашак ажойиб пас берган эди. Юсуповдан супер сейв!

  • 24'

    Шацких ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. Акобирхўжа Шукуруллаев мутахассис билан гаплашиб олди.

  • 22'

    "Лочинлар"нинг ҳужуми Ҳошимовнинг ноаниқ узатмасидан сўнг якунига етди.

  • 19'

    Бабаян шогирдлари майда паслар билан тўпни назорат қилиб турибди.

  • 17'

    Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун жанг кечмоқда.

  • 14'

    Искандеровнинг ажойиб зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 13'

    "Навбаҳор" жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. 

  • 10'

    "Лочинлар"нинг қанотдан амалга оширган ҳужумини меҳмонлар қайтаришга эришди.

  • 8'

    "Шерлар" вакили Банашакка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 6'

    Мезбонлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 4'

    Наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян ҳакамнинг қароридан норози бўлмоқда.

  • 2'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан ҳужумга ўтиб, рақибга босим ўтказишга уриниб кўрмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди. "Навбаҳор" оқ, "Пахтакор" эса сариқ-қора рангли либосларда тўп тепади.

  • *'

    Наманганлик мухлислар меҳмонларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Стадион атмосфераси ажойиб ҳолатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!