Ўзбекистон Суперлигаси. Уй ва сафар ўйинларида ким энг яхши натижа қайд этмоқда?

Суперлига якунланишига 7 та тур қолди. 20-тур олдидан биз уй ва сафар учрашувларида ким энг яхши натижа қайд этаётгани ҳақида маълумот берамиз.

Уй ўйинларида энг яхши натижа Наманганнинг "Навбаҳор" клубига тегишли. "Лочинлар" ўз майдонида ўтказилган 10 та беллашувда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 19 очко тўплашга муваффақ бўлган.

Меҳмонда "Насаф" энг кўп 24 очко тўплаган. "Аждарлар" ўтказилган 10 та баҳсда 7 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган. Бердиев шогирдларини ҳали ҳеч бир жамоа сафарда мағлуб эта олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhiddin
21/09/2022 21:32
Зўрлари иккаласи