Ўзбекистон Сурияга мағлуб бўлди

ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 48-дақиқада Маҳмуд ал-Мавас томонидан киритилди. Ҳимоячиларимизнинг сунъий офсайд ҳосил қилишдаги хатосидан фойдаланган рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди.

Энди вакилларимиз 17-ноябрь куни Ироқ термасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

  • Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

1 : 0

12/11/2020 21:00

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Футболчиларимиз катта иштиёқ билан олдинга ўтиш мобайнида бироз шошилиб қолмоқда.

  • 90+4'

    Марказга оширилган тўпни вакилларимиз дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Бу сафар ҳам Ҳожимат Эркинов зарба берди ва унинг уриниши тўсинга тегди. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

  • 90+3'

    Ҳужумга ўтаётган футболчиларимиз яна бир бор бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 90+1'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозабон ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Ерга йиқилиб тушгандан сўнг, бироз майдонда ётди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Ўйин тақдирини ўзгартириш учун сўнгги имконият!

  • 89'

    Эркинов! Ҳожиматнинг зарбаси тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Футболчиларимизга бироз омад етишмади.

  • 88'

    Футболчиларимиз рақиб жарима майдони олдида штурм уюштирмоқда.

  • 87'

    Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 86'

    Эркинов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда дарвозабон билан тўқнашиб кетди.

  • 84'

    Вакилларимиз катта иштиёқ билан ҳужумга ўтмоқда. Сурияликлар зич ҳимояланяпти.

  • 82'

    Санжар Қодирқулов Лутфулло Тўраевни алмаштирди.

  • 81'

    Футболчиларимиз учун ҳужумга ўтиш осое кечмаяпти. Рақиб тартибли ҳимояланмоқда.

  • 79'

    Лутфулло Тўраевнинг хатосидан кейин рақиб катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган эди. Ҳолмухаммедов қоида бузиш эвазига уни тўхтатди. Ҳакам ҳимоячимизга сариқ карточка кўрсатди.

  • 77'

    Жарима майдони яқинида Ҳамдамов қўполлик ишлатди. Рақибларимизда яхши стандарт юзага келди.

  • 76'

    Боир Абдиҳолиқов ўрнига Темурҳўжа Абдуҳолиқов ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Футболчиларимиз фаолроқ ҳаракат қилиши шарт!

  • 72'

    Эркинов қанотда икки рақибини алдади. Бироқ ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди. Вазият бой берилди.

  • 71'

    Сурия терма жамоаси футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Игорь Голбан ҳамда Жамшид Искандеров захирага олинди. Улар ўрнига Мурод Ҳолмухаммедов ва Аброр Исмоилов ўйинни давом эттиради.

  • 67'

    Сурия таркибида ўзгариш юз берди.

  • 65'

    Ислом Қобилов рақибини анча жиддий кутиб олди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 64'

    Искандеров жарима майдони ичида Эркиновга тўп оширди. Унинг ниятини ҳимоячи пайқаб, хавфни бартараф этди.

  • 64'

    Тўп назорати ва устунлик вакилларимиз томонга ўтди.

  • 63'

    Юлдошев рақибини усталик билан алдаб ўтди. Суриялик футболчи уни чалиб йиқитди.

  • 62'

    Майдонни Жалолиддин Машарипов ҳамда Ойбек Бозоров тарк этди. Улар ўрнига Достонбек Ҳамдамов ва Ҳожимат Эркинов ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Яшавор!! Абдувоҳид Нематов пенальтидан йўлланган зарбани қайтарди. Ўзидан чап томонга отилган дарвозабонимиз тўп йўналишини топа олди.

  • 58'

    Игорь Голбан жарима майдони ичида рақибни ўтказиб юборди ва унга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 56'

    Абрамов шогирдлари рақиб жарима майдони яқинида тўпни назорат қилмоқда. Аммо ичкарига кириш имкони бўлмаяпти.

  • 54'

    Сурияликлар марказда тўпни ушлаб турибди. Футболчиларимиз прессингда.

  • 53'

    Ойбек Бозоров рақиб жарима майдони ичида рақибни чалиб йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 52'

    Иброҳимхалил Юлдошевга нисбатан қоида бузган Юсуф ал-Ҳамвий қизил карточкага лойиқ кўрилди. Таркибдаги футбочилар сони тенглашди.

  • 50'

    Рақиб футболчиси Юлдошевга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Вазиятнинг ҳар икки қаҳрамонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 49'

    Футболчиларимиз голга муносиб реакция билдира олди. Абдиҳолиқовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 48'

    ГОЛ! Рақиб ҳисобни очди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Маҳмуд ал-Мавас Нематовни ожиз қолдирди.

  • 47'

    Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз тўп назоратини қўлга олиш билан бошламоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида сурияликлар сафида 3 та ўзгариш юз берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Жарима тўпидан зарба берган Ғаниевнинг уринишига анқилик етишмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Абдихолиқов тўпни ўзига бўйсундириб, олдинга ўтди. Ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатди. Тайм сўнгида вакилларимизда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 44'

    Ҳимояга қайтган Машарипов тўпни узоқлаштирди.

  • 43'

    Лутфулло Тўраев ҳимояда тўпни олдирди. Унинг ўзи рақиб узатган тўпни майдондан чиқариб юборди.

  • 42'

    Чуқур прессингда ўйнаётган футболчиларимиз рақиб майдонида тўпни олиб қўймоқда. Бироқ ҳужумни давом эттиришнинг иложи бўлмаяпти.

  • 40'

    Голбан марказда рақибни тактик фол билан тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 39'

    Футболчиларимиз навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 38'

    Машарипов фаол ҳаракатлари билан жарима майдони ичида тўпни шерикларига оширди. Ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 37'

    Абдихолиқов қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоячиси уни тўхтатди.

  • 36'

    Кичик устунлик футболчиларимизда. Бироқ вакилларимиз вазиятлар яратишда бироз оқсамоқда.

  • 34'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарбани Нематов ажойиб ҳаракати билан зарарсизлантирди. 

  • 33'

    Вакилларимиз эрта прессинг уюштирмоқда. Бу рақиб дарвозабонига бироз муаммолар туғдиряпти.

  • 32'

    Аяс Усмон икки футболчимизни чалғитиб, зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Ғаниевнинг узатмасидан сўнг Машарипов ноаниқ зарба йўллади.

  • 29'

    Қарши ҳужумга ўтишда Искандеров қўполлик билан тўхтатилди.

  • 27'

    Марказга узатилган тўпни Қобилов дарвозабон учун тўхтатиб берди. Рақибнинг яна бир ҳужуми бартараф этилди.

  • 26'

    Ҳимоячиларимиз сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 25'

    Искандеров ҳужумда қоида бузди. Тўп рақибга ўтиб кетди.

  • 24'

    Абдихолиқов томон узатилган тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 23'

    Ҳимоячиларимиз жарима майдонига оширилаётган тўпларни узоқлаштирмоқда. Қарши ҳужумга ўтиш осон кечмаяпти.

  • 22'

    Йўлдошев ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди. Рақиб тўпни эгаллаб, позицион ҳужумни бошлади.

  • 21'

    Абдихолиқов тезликда ҳимоячидан ўтиб кетди. Бироқ вазиятга аралашган дарвозабон тўпни ушлаб олиб, хавфни бартараф этди.

  • 19'

    Терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми Тўраевнинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 18'

    Искандеров шеригини олдинга бошлади. Машарипов тўпга ета олмади.

  • 17'

    Қанотдан жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Нематов ушлаб олди.

  • 16'

    Сурияликлар позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 15'

    Бобур Абдихолиқов офсайдда қолиб кетди.

  • 12'

    Стандарт вазиятдан берилган зарбани Нематов ушлаб олди.

  • 12'

    Ҳакамнинг қарорини муҳокама қилганлиги учун Лутфулло Тўраев огоҳлантирилди.

  • 10'

    Тўпни олиб қўйган рақиб дарҳол ҳужумга ўтди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган суриялик футболчини Ҳожиакбар Алижонов қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам уни майдондан четлатди.

  • 10'

    Жалолиддиннинг ўзи бурчакдан тўп оширди. Голбан зарба бера олмади.

  • 9'

    Машарипов қанотдан ёриб кириб, марказга тўп узатди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 8'

    Ҳозирча, ҳимоячиларимиз рақибга олдинга ўтиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти.

  • 7'

    Чап қанотда Машарипов тўпни қабул қилиб, олдинга юрди. Бироқ шериклари унга етарли ёрдам беролмаганлиги туфайли, ортга қайтишга мажбур бўлди.

  • 5'

    Тўп назоратини футболчиларимиз ўз қўлларига олиш учун ҳаракат қилмоқда. Рақиб бунга прессинг билан жавоб қайтаряпти.

  • 3'

    Ўйинни ҳужум билан бошладик. Бироқ тўпни олиб қўйган рақиб дарҳол катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтди. Неъматов ўз жойини ташлаб чиқиб, хавфни бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Сардорлар расмий маросимларни якунлади. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
14/11/2020 21:59
Abramovning hayoli hozir bunyodkorda chunki menimcha terma jamoada unga maosh tayinlanmagan shekili
Baxil Alihuja
13/11/2020 17:52
Cаркисянцни усули эди сунъий оффсайд! Бу Осиё футболида иш бермайди. Айнан Узбекистон термаси ва Нефтчини Осиёдаги уйинлардаги шармандали маглубиятлари оффсайдга харакат килиш оркали булган. Бунинг устига сергеев деган латтани куриб косанглар, оёгини синдиринглар!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
13/11/2020 17:21
Narmalni jurnalist bormi. Vadim toga savol berib oladigan. uyinchilar qaysi hislati uchun olasizla MTJ deb savol beradigan kechaki uyinga. Lutti Jamshid ikkita bir ogir uyinchi nima kerak keyin. bir uyinchi Qizil oldi nimaga berdan zamina qilmadi Lutti urniga qanot himoyachisini tashlasa bulardiki. Qizil olganidan. berdan. Jamshid Lutti chiqarib. Murod Odil. tashlasa bulardiki. Murod qanotni yopardi Odil esa urta Aziz bilan. tezkor va aqilli uyin qilib. berardiki. Qisqasi. har safar oddiy hotalik qilib. halqni. asap qilasizla. uyinchilarni ham qiynaysizla bechora uyinchila bir beriga uyin uslubi mos tushmasa ham. uynatasizla
Dastan Uteuliev
13/11/2020 11:00
Менинг коментарим кани урток хакийкатни кутара олмайдиган админ мирзо
Mirali Hcerali
13/11/2020 10:16
Арани йу'к,отинглар уни у'рнига Ру'зик,ул Бердиевни обкелинглар
&
Fk navbahor
13/11/2020 07:57
Suriya doim biz b n kuchli uyin utkazadi
&
Nasimova
12/11/2020 23:59
Бизникила узи качон ютишган энди ютса янгилик эмас хар доимги ахвол
Abdulla Safarov
12/11/2020 23:22
Эссиз санлага кетган шунча пул нематовга 5 бахо пахта тердириш керак хаммангни
Bek Mahdiy
12/11/2020 23:19
Biz suriya kabi jamoalarga yutqazyabmizmi demak nimadir sistema bizda yetishmayapti jch yollanmasini olomiymiz bizni borimiz shu ortigini termadan talab qilish xam muxlisning insofiga bogliq
&
Liverpool fan
12/11/2020 23:07
Эй гап йук силага
Сурияда уруш боп ётибди
Мамлакат кризисда бу футболчилар керак боса
Котган нон еб йиртик коптокда уйнаса хам
Бизникилани бемалол ютвуришади
&
Zzzzttt
13/11/2020 08:51
Уришни нма дахли бор? Канака котган нон ?