Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?

Ўзбекистон миллий термап жамоаси эртага ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Бугун ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кенжаев Мажид
18/11/2024 13:39
Эртанги уйинни ютмаса булмайди, бунака шанс бошка булмайди Узбекистон учун, 2-чи кругдан чикиш жуда кийин булади! Биринчи кругда хал кила колиш керак Азаматлар!! Олга кадам!
Кенжаев Мажид
18/11/2024 11:21
Бугун 100% ютамиз, иншоолох! Олга Узбекистон! Дуодамиз!