Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида чорак финалда тўхтади

CHERY AUTO

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.

Tecno

Унда иштирок этаётган Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, чорак финалга йўл олган эди.

Чорак финалда ҳамюртларимизга Белгия терма жамоаси рақиблик қилди. Муросасиз руҳда кечган беллашувда омад рақибларга кулиб боқди ва якунда вакилларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!