Ўзбекистон терма жамоаси октябрда Франция, Бельгия ва Шотландияга қарши ўйнайди
Ўзбекистоннинг халқаро мусобақадаги рақиблари
Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоалар учун бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик олиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришда давом этади. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг U-21 ва U-14 терма жамоалари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Халқаро мусобақа
Малага, Испания
10 октябрь Франция U-18 – Ўзбекистон U-18
13 октябрь Ўзбекистон U-18 – Бельгия U-18
15 октябрь Ўзбекистон U-18 – Шотландия U-18
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар