Ўзбекистон терма жамоаси Швецияга етиб борди (ФОТО)
Сречко Катанец шогирдлари Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Стокгольм шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Вакилларимизни ЎФА бош котиби Аваз Максумов ва мутахассислар гуруҳи, шунингдек, шу ерда истиқомат қилувчи Ватандошларимиз кутиб олди.
Терма жамоамиз "Роял Парк" меҳмонхонасига жойлашди.
Маълумот учун Шветсия — Ўзбекистон ўйини 5-сентабр Тошкент вақти билан 18:00 да бўлиб ўтади.
Фикрлар