Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этади

Биласиз, 2020 йилнинг сентябр-октябр ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Жумладан, 19-25 январь кунлари оралиғида Беларус пойтахти Минск шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилади. Унда Исландия, Исроил, Грузия, Тожикистон, Беларус, Белгия, Финландия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

“А” гуруҳи: Беларус, Финландия, Белгия, Ўзбекистон.

1-тур

19 январь

Беларус – Ўзбекистон

2-тур

21 январь

Белгия – Ўзбекистон

3-тур

23 январь

Ўзбекистон – Финландия

25 январь

5-ўрин учун ўйин

3-ўрин учун ўйин

Финал

Мусобақанинг барча учрашувлари Минскдаги футбол манежида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!