Ўзбекистон терма жамоаси янги ОФК Миллатлар лигаси турнирида иштирок этадими? Мусобақа формати билан танишинг

CHERY AUTO

ОФК расман янги ОФК Миллатлар лигаси турнири ўтказилишини эълон қилди. Ушбу мусобақа Осиё терма жамоаларининг даражасини ошириш ва ФИФА халқаро терезаларидаги ўйинларнинг аҳамиятини кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Турнирда барча 47 федерация иштирок этади ва ҳар бир лигада рақобатбардош ўйинлар ташкил этилади.

Tecno

Тахминан турнир формати:

4 лига (A, B, C, D) бўлади, ҳар бир лигада 3–4 та гуруҳ ташкил этилади.

Лига "A": энг яхши 4 жамоа ғолиблик учун ярим финалга чиқади, охирги 3 жамоа Лига "B"га тушади.

Лига "B", "C" ва "D": ярим финал ва финал йўқ. Гуруҳ ғолиби ёки энг яхши 3 жамоа юқори лигага кўтарилади, энг охирги 3 жамоа қуйи лигага тушади (Лига "D" учун пастга тушиш йўқ).

Мақсад — жамоаларни тенг даражадаги рақобатчилар билан тўқнаштириш, календарни барқарор қилиш ва мусобақанинг спорт, иқтисодий томонларини ошириш. Тўлиқ турнир формати ва тақвими ОФК  томонидан кейинчалик эълон қилинади.

Ўзбекистон терма жамоаси “A” лигада иштирок этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!