Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Битта йўқотиш бор
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Йиғиннинг дастлабки куни Тошкентда ўтади, кейин эса жамоамиз Камерун ва Коста-Рика терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Корея Республикасига йўл олади.
Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец мазкур йиғинларга жалб этилган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди.
Маълумот учун, терма жамоамиз еткачиларидан бири Жалолиддин Машарипов ҳозирда жароҳатдан тикланиш даврини ўтказмоқда. "Ал-Насср" клубининг мурожаатига асосан футболчимиз ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.
Фикрлар