Ўзбекистон терма жамоасининг Миср дарвозасига киритган барча голларини томоша қилинг (видео)

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланддаги “Continental” халқаро турнирининг 3-ўрни учун ташкил этилган баҳсда Африка қитъасининг икки карра чемпиони - Миср терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган учрашув 4:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни терма жамоамиз сафида голларни Анасхон Раҳматов (21', 40'), Ихтиёр Ропиев (25') ва Акбар Усмонов (26') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!