Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси "Актобе" устозига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Локомитив" клуби собиқ футболчиси Владимир Маминов Қозоғистоннинг "Актобе" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

"Актобе" мавсум якунларига кўра, Қозоғистон Премьер-лигасини тарк этди. Шартнома тафсилотлари эса ошкор қилинмаяпти.

Маълумот учун, Маминовнинг сўнгги иш жойи "Тюмень" клуби бўлди. У 2017/18 йилги мавсумда Россия клубини бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!