Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро турнирдаги рақиблари маълум бўлди!

CHERY AUTO

ФИФА томонидан ташкил этилган "FIFA Series-2026" халқаро турнирининг мезбонларидан бири Ўзбекистон ҳисобланади.

Tecno

Ўртоқлик мусобақасида иштирок этиш учун юртимизга Исландия, Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоалари ташриф буюради. Бу ҳақда @perspectivefootball.id нашри хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон турнирдаги барча бўлажак рақибларини аниқлаб олган учинчи давлатга айланди.

FIFA Series ўйинлари миллий терма жамоалар учун халқаро тажриба орттириш ва рейтингидаги ФИФА ўрнини яхшилаш имконини беради.

Маълумот учун, мусобақа жорий йилнинг март ва апрель ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!